Нурсултон Назарбоевнинг невараси вафот этди

© FacebookВнук президента Казахстана Нурсултана Назарбаева Айсултан
Внук президента Казахстана Нурсултана Назарбаева Айсултан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лондонда Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон Назарбоев вафот этди.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Нурсултон Назарбоевнинг невараси, мамлакат сенати собиқ раиси Дарига Назарбоеванинг ўғли Ойсултон Назарбоев вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Zakon.kz нашрига асосан хабар қилди. 

Нурали Алиев - Sputnik Ўзбекистон
Лондон суди Назарбоев невараси яшаётган ҳашаматли уйи билан қизиқмоқда

Бугун кечаси Лондонда Ойсултон Назарбоев вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак уриши тўхтаган. Ўлимнинг асл сабаби аниқлаштирилмоқда.

Ойсултон 30 ёшда эди.

Ойсултон Назарбоевнинг таржимаи ҳоли

Ойсултон Рахатович Алиев – қозоғистонлик футболчи, бизнесмен, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси ва Дарига Назарбоеванинг ўғли.

Сандхерстдаги Британия Қироллик ҳарбий академиясини (2009-2010й.), КИМЭП университетининг бизнес бошқаруви магистратурасини (Олмаота) битирди. Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармасида ишлади (2012-2013).

Отаси Австрияда элчи бўлиб ишлаган вақтда Ойсултон “Адмира Ваккер” клубида футбол билан шуғулланишни бошлади. 2006 йилда у "Рахат" учун Қозоғистон биринчи лигасида иккита ўйин ўтказди, 2007 йилда "Железнодорожник" (Олмаота) клуби таркибида бўлган. 2006 йил футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этди.

Икки-уч ой "Челси" академиясида ўтказди. Англия чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

2017 йил февраль-октябрь ойларида - Қозоғистон футбол федерациясининг ФИФА, УЕФА ва миллий ассоциациялар билан алоқалар бўйича вице-президенти.

Янгиликлар лентаси
0