Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© Sputnik / Игорь Носов / Медиабанкка ўтишСейсмограф, архивное фото
Сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда соат 02.58 да 4,6 балли зилзила содир бўлди, зилзила кучи Ўзбекистоннинг учта вилоятида ҳам сезилди.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Тошкент вақти билан 02.58 да  Қирғизистонда 4,6 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 39,89 градус шимолий кенглик; 73,66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км.

Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 405 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Наманган: 208 км, 2 балл; Андижон: 149 км, 3 балл; Фарғона: 169 км, 3 балл.

Янгиликлар лентаси
0