Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари бироз камайди - МБ

© AP Photo/Hussein MallaМужчина осуществляет денежный перевод
Мужчина осуществляет денежный перевод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йил бошида эълон қилинган, пандемия туфайли Ўзбекистонга пул ўтказмалари 50%гача камаяди деган башоратлар ўзини оқламади, пул ўтказмалари атиги 7%га камайди.

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Марказий банк хабарига кўра, 2020 йилнинг биринчи 6 ойида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми  3 миллиард долларни ташкил қилган. 

Ушбу миқдор ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн. долларга ёки 7%га камайган. Ваҳоланки, бир неча ой олдин, жаҳонда коронавирус пандемияси бошланган вақтда экспертлар 2020 йилда хориждан пул ўтказмалари 50%гача камайиши мумкинлигини башорат қилишган эди. 

Хорижга юборилган пуллар эса 47 млн долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 8%га кам. 

2020 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистон трансчегаравий пул ўтказмалари ижобий сальдо миқдори 2,5 млрд. долларга етди. 

© МБХориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари
Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари бироз камайди - МБ - Sputnik Ўзбекистон
Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари
Янгиликлар лентаси
0