Лаваш кўйлак ва макарон шортик - антиқа клипни 3 кунда 7,5 млн киши томоша қилди

© Facebook / Little BIGЛототип группы "Little BIG"
Лототип группы Little BIG - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пандемия туфайли Евровидение 2020га бора олмаган россиялик мусиқали гуруҳ ўзининг янги клиплари орқали бутун дунёга машҳур бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида ижод қилувчи Little Big гуруҳининг янги клипини 3 кун ичида 7,5 млн киши томоша қилди.

"Tacos" номли янги клип Youtubeда 14 август жума куни пайдо бўлган эди. Сешанба куни соат 11:30 ҳолатига уни 7 млн 541 минг марта томоша қилишган. Бу ўзига хос янги рекорд бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил бошида Little Big гуруҳи Россия номидан Евровидение танловида иштирок этиши керак эди, лекин Коронавирус пандемияси туфайли ушбу режалар барбод бўлди. Шунга қарамасдан гуруҳнинг танлов учун махсус тайёрланган "UNO" қўшиғи интернетда жуда машҳур бўлиб кетди. Танловнинг расмий саҳифаси орқали ушбу қўшиқни 143 млн марта томоша қилинган. 

Бугунги кунда Little Big хорижда энг таниқли бўлган Россиялик мусиқачилар гуруҳидир. Бир неча йил олдин хорижий давлатларган фақат Тату гуруҳини таклиф қилишар эди. Охирги вақтларда эса Little Big хорижда оммавийлик бўйича биринчиликни эгаллаб олган. 

Дарвоқе, гуруҳ солисти Илья Прусикин ижодкорлик фаолиятини дастлаб блогерликдан бошлаган. У 1985 йилда Забайкалье вилоятида (Сибир) туғилиб ўсган, бир неча йил олдин Ленинград вилоятига кўчиб ўтган. 

 

Янгиликлар лентаси
0