Дунёда

Лукашенко ҳокимиятни сақлаб қолиш учун кескин ҳаракат қилади - Кошкин

© SputnikАндрей Кошкин
Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий сиёсатшунос, Россия иқтисодиёт университети сиёсатшунослик ва жамиятшунослик кафедраси мудири Андрей Кошкин Беларусдаги вазият юзасидан изоҳ берди.

Sputnik Литва радиоси эфирида у Латвия, Литва, Польша ва Украина аста-секин Беларусга нисбатан ўз ташқи сиёсий хатти-ҳаракатларнинг траекториясини белгилаб олишганини маълум қилди.

"Кўриниб туриптики, бу давлатлар мухолифатни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўзлари айтмиш "Лукашенко режими"га қарши бирлашдилар. Вазият аслида жуда жиддий, аммо экспертлар ва сиёсий раҳбарлар Беларусдаги мухолифат элементларини юқорида айтиб ўтилган мамлакатларнинг тегишли сиёсий кучлари назорат, сигнал бериб ҳимоя қилишаётганини айтишмоқда. Бундай қарама-қаршиликда, табиийки, Лукашенко ҳокимиятни сақлаб қолиш учун анча кескин бахолар бериб, ҳаракатларни амалга оширади", - деди Кошкин.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Беларуснинг ички ишларига аралашиш режалари риторика ва тайёргарлик кўриш даражасида қолиб кетишига умид қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала