Жамият

Ўзбекистонда коронавирус: 18 август асосий хабарлари

© Sputnik / Maksim Blinov / Фотобанкка ўтишУчастники выставки всероссийского форума "Здоровье нации — основа процветания России" во время демонстрации защитных костюмов в Москве
Участники выставки всероссийского форума Здоровье нации — основа процветания России  во время демонстрации защитных костюмов в Москве  - Sputnik Ўзбекистон
Cутка давомида 425 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Волонтер покупает необходимые лекарства по списку для пенсионерки - Sputnik Ўзбекистон
БП коронавирус фонида бойиб қолишни истаган МЧЖларни фош қилди

Бир сутка давомида 425 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 222 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 482 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 32 062 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.

Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда моргдан жасад чиқаришни бизнесга айлантирмоқчи бўлган эксперт ушланди

Айни пайтда 4 048 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 242 киши пандемия қурбони бўлди.

Юз миллион долларлик кредит

Осиё инфратузилма инвестиция банки (АИИБ) Ўзбекистонга 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, ушбу маблағ соғлиқни сақлаш соҳасида шошилинч ёрдам кўрсатиш ва COVID-19 чақирувларига жавоб бериш учун ишлатилади.

Лойиҳа Осиё Тараққиёт Банки томонидан молиялаштирилиб, Ўзбекистоннинг COVID-19’ни диагностика қилиш, тест  ўтказиш ва даволашга қаратилган. Ўзбекистон аҳолисига, айниқса касал бўлган ёки хавф остида бўлган одамларга, хусусан қария ва сурункали касалликларга чалинганларга ёрдам кўрсатилади.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитой вакцинаси йил охирида сотувга чиқарилади

Мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик

Ўзбекистонда мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилмоқда. Меъёрлар Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда барча томонидан бажарилиши бирдек мажбурийлиги белгилаб қўйилади. Шундан кейин мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилиши айтилмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 21,8 миллиондан ошди, 774 минг киши вафот этди, 13,8 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,4 млн), Бразилияда (3,4 млн), Ҳиндистонда (2,7 млн).

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала