Сиёсат

Россияга қочиб кетадими? Подмосковьедаги "Лукашенконинг шоҳона қасри" қизғин муҳокамада

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Фотобанкка ўтишВстреча президента РФ В. Путина с президентом Белоруссии А. Лукашенко
Встреча президента РФ В. Путина с президентом Белоруссии А. Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон
АВларда берилган хабарларга кўра, уйда 14та ётоқхона, сауна, бильярд, ва камин зали мавжуд. Қароргоҳнинг дастлабки баҳоси 267 миллион рублга баҳоланган ва гўёки айни вақтда у сотувга қўйилган.

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Беларусь президенти Александр Лукашенко Подмосковьеда шоҳона қасрга эгалиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда "Москва 24" телеканали.

Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Лукашенко ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади - асосий фикрлар

Қатор интернет фойдаланувчилари Беларусьнинг амалдаги етакчиси протестлар фонида республикани тарк этиб, Россиядан бошпана сўраши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганлар. Шунингдек, хабарда айтилишича, Лукашенко ҳаттоки Москва вилоятида ўз шоҳона тураргоҳига ҳам эга. ОАВ тақдим этган маълумотларга кўра, Беларус етакчиси бу маълумотларни инкор этган.

Телеканалга қўриқлаш хизмати вакили берган хабарга кўра, уй Беларус элчихонасига тегишли ва унга вақти-вақти билан чет эл рақамларига эга бўлган автомобиллар келиб туради. У шунингдек, Александр Лукашенкони қароргоҳда кўрмаганлигини қўшимча қилган.

Расмий тураргоҳ "НафтАн" нефт компаниясига тегишли бўлиб, у пансионат вазифасини ўтайди. ОАВларда берилган хабарларга кўра, уйда 14та ётоқхона, сауна, бильярд, ва камин зали мавжуд. Қароргоҳнинг дастлабки баҳоси 267 миллион рублга баҳоланган ва гўёки айни вақтда у сотувга қўйилган.

Чак Норрис - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг, амалдаги давлат раҳбари - Александр Лукашенко МСК маълумотига кўра, 80,1 % овоз билан ғалаба қозонгач, иш ташлашлар ва протест акциялари бошланган эди. Унинг рақиби, Светлана Тихановская, расмий маълумотларга кўра, 10,1% билан иккинчи ўринни эгаллаган. Аёл штаби ушбу рақамларни тан олмаган ва оппозициядан бўлган номзод 50%дан ортиқ овоз олгани ҳақида баёнот қилган.

Европа Иттифоқи Лукашенкони президент сифатида тан олмаяпти. Ғарбнинг қатор мамлакатлари Беларус ҳукуматини янги сайловлар ўтказишга, шунингдек, куч тузилмалари томонидан норозилик намойишларида иштирок этаётган кишиларга нисбатан зўравонликни тўхтатишга чақирган.

Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин ва Лукашенко Беларусдаги вазиятни муҳокама қилди

Акциянинг биринчи куни куч тузилмалари томонидан бостирилди; натижаларга қарши бўлган протест қатнашчиларига нисбатан, газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқлар қўлланилди. Сўнгра ҳуқуқ-тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч ишлатишни тўхтатди.

Расмий маълумотларга кўра, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд киши ушланган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабр кўрган, улар орасида 120дан ортиғи ички ишлар ходимларидир. Беларус Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, протест қатнашчиларининг икки нафари қурбон бўлган.

Беларус президенти Александр Лукашенко сал олдин протест акцияларига нисбатан куч методлари айрим манифестантлар томонидан уюштирилган фитналарга жавобан қўлланилганини айтган эди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Александр Лукашенко Беларус ИИВнинг 300дан ортиқ ходимини биринчи, иккинчи ва учинчи даражали "Бекаму-кўст хизмат учун" медаллари билан тақдирлаган. 25 саҳифадан иборат президент қарори 13 август куни ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала