Японияда шаффоф ойнали ҳожатхоналар пайдо бўлди - видео

© AP Photo / Jae C. HongОлень у магазина в городе Нара, Япония
Олень у магазина в городе Нара, Япония  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наноянгилик шундан иборатки, янги туалет деворлари ойнадан тайёрланган бўлиб, шу боис, кўчадан қараганда, ичкарида нима рўй бераётгани аниқ кўриниб туради

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Японияликлар ҳожатхоналарни шаффоф ойналардан ясашга қарор қилишди. Бу ҳақда Sputnik радиоси хабар бермоқда.

Япония Кореядаги "секс-канизаклар"га қўйилган ҳайкални ахлоқсиз, дея баҳолади

Токиодаги туманлардан бирида тўлалигича шаффоф ойналардан ясалган жамоат ҳожатхоналари пайдо бўлди. Бу янгиликлардан парк зоналари учун фойдаланилади, деб хабар қилмоқда Argumenti.ru.

"Жамоат ҳожатхоналари, айниқса, парк зоналарида жойлашганлари билан боғлиқ, иккита муаммо бор. Биринчидан, ичи тозами, иккинчидан ичкарида сизни ҳеч ким кутиб турмаяптими, деган", – дея тушунтиради ишланмани таклиф қилган компания вакиллари.

Наноянгилик шундан иборатки, янги туалет деворлари ойнадан тайёрланган бўлиб, шу боис, кўчадан қараганда, ичкарида нима рўй бераётгани аниқ кўриниб туради, аммо бу фақат эшиклар очиқ ҳолатда бўлгандагина. Эшиклар ёпиқ бўлганида - ойна шаффофлик хусусиятини йўқотади. Бу жуда ғаройиб кўринади.

Янгиликлар лентаси
0