Пенсия, патент ва билет учун пул: Ўзбекистон мигрантларни қандай қўллаб-қувватламоқчи

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишИностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото
Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қаерда меҳнат миграцияси тўғри ташкил этилган бўлса, бандлик, оилалар даромади, малакали мутахассислар кўпайган, деб таъкидлаган Ўзбекистон президенти

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу масала Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба бундай форматда муҳокама қилинмоқда, дейилган президент расмий сайтида чоп этилган расмий ахборотда.

Стихийный лагерь мигрантов из ЦА в Оренбургской области на границе РФ и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Миграция - табиий жараён

Ўзбекистонда ҳар йили 600-700 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади. Иқтисодиёт тармоқларини ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар натижасида йилига 500 минггача иш ўрни яратилмоқда. Шунинг учун, қарийб 200 минг кишининг бандлигини ташқи меҳнат миграцияси орқали таъминлашга тўғри келмоқда. Бу табиий жараён, барча ривожланаётган давлатлар шундай босқичдан ўтган. Қаерда меҳнат миграцияси тўғри ташкил этилган бўлса, бандлик, оилалар даромади, малакали мутахассислар кўпайган.

Нафақат ҳуқуқий, моддий ҳам

Шунингдек, йиғилишда кейинги йилларда хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шароитларини яхшилашга эътибор кучайгани таъкидлаб ўтилган.

Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядаги меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратишга рози

"Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланди. Чет элларда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Шу билан бирга, ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Шунга қарамай, ечимини кутаётган муаммолар ҳали кўп", - деб қайд этган президент.

Йиғилишда хорижда меҳнат қилаётган меҳнат мигрантларини ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ҳудудларидаги миграция агентликлари ваколатлари кенгаяди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликларга чет элдан қайтган фуқароларга касби, малакаси ва режасидан келиб чиқиб, иш топишига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди. 

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Ватанга олиб келинган мигрант ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди

Хорижда ўзбекистонликлар муносиб шароитларда меҳнат қилиши учун йирик иш берувчи компаниялар билан алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун, аввало, ўша корхоналар талабига мос малакага эга ва тил биладиган мутахассислар тайёрлаш зарур.

Шу боис бу борада янги тизим жорий этилиши белгиланди. Яъни, ҳудудлардаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиалларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга хорижий иш берувчилар билан бевосита шартнома тузиш, миграция хизматлари билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқи берилади. Бу филиаллар раҳбарлари вилоят ҳокимининг ёрдамчиси ҳисобланади.

Мутасаддиларга хорижий давлатлардаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказиб, ишчи ва мутахассислар юборишни кўпайтириш, меҳнат мигрантларига йўл ҳақи, патент ва суғурта харажатлари учун 10 миллион сўмгача паст ставкада кредитлар ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ўзбекистонлик мигрантларни тил ва касбга ўргатиш қандай ташкил этилади

Моно-марказлар миграцияга бозори талабларига ихтисослашади

Ўзбекистон президентининг шу йил 11 августда қабул қилинган қарорида аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитиш чора-тадбирлари белгиланган эди. Йиғилишда мазкур қарорнинг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.

Жумладан, чет элда ишлашни истаган фуқароларнинг малакасини ошириш, бунинг учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва моно-марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу масканлардаги ўқув дастурлари, малака кўникмаларини хорижий иш берувчиларнинг талабига мослаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш учун Хориждаги фуқароларни ҳимоя қилиш жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково  - Sputnik Ўзбекистон
Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

Ўзбекистонликлар кўп ишлайдиган хорижий шаҳарларда Меҳнат вазирлиги ваколатхоналари кўпаяди

Шунингдек, чет эллардаги меҳнат миграциясига оид тартиб-таомилларни Ўзбекистон фуқаролари учун енгиллаштириш, юртдошлар кўп ишлайдиган шаҳарларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш бўйича топшириқлар берилди. Хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, бу бўйича онлайн платформа ва "кол-марказ" ташкил этиб, малакали адвокатларни жалб қилиш вазифалари қўйилди.

Жонкуяр ватандошлар тақдирланади

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат элчихоналари ўзга давлатлардаги ватандош диаспоралар билан алоқаларни мустаҳкамлаши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Юртпарварлик, меҳр-оқибат ҳисси билан хориждаги фуқароларга ёрдам бериб келаётган шахсларни эътироф этиш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати ва ўзбек диаспораси ташкилотлари мулоқоти: нималарга келишилди

Чет элда меҳнат қилаётганларни ватани билан боғлаб турадиган энг катта восита маданият эканини инобатга олиб, улар учун шундай тадбирларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, телевидениеда Ўзбекистон элчихоналари ва консулликларининг халқ хизматидаги фаолиятини кенг ёритиб бориш тавсия этилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳокимликлар билан бирга хорижга ишлашга кетган юртдошларнинг оиласидан доимий хабар олиб, ота-онасининг соғлиғи, фарзандларининг ўқиши ва бошқа эҳтиёжларига кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

Хорижда ишлаб, малака орттириб қайтган фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда улар билан манзилли ишлайдиган, молиявий қўллаб-қувватлайдиган тизим яратилиши белгиланди.

Бунинг учун сектор раҳбарлари, меҳнат ва маҳалла идоралари вакиллари ўз ҳудудидаги шундай ташаббускорлар рўйхатини шакллантириб, уларнинг бизнес лойиҳаси билан танишади. Рўйхатдан ўтишга кўмаклашиб, 3 ойгача ижара тўловлари бўйича субсидия берилади. Шунингдек, тадбиркорликни бошлаш учун кредит ресурслари ажратилади ҳамда банк кредитлари таъминоти бўйича суғурта полиси харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Бу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан йил якунига қадар 25 миллиард сўм, кредитлар учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Такси в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади

ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш тизими мигрантларга ҳам жорий этилади

Яна бир масала – хорижда ишлаётган фуқароларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш тизимида атиги 4,5 минг нафар киши рўйхатга олинган. Шу боис мутасаддиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш ва меҳнат стажини ҳисоблаш тизимини мигрантлар учун ҳам татбиқ этиш бўйича кўрсатма берилди.

Бош вазир ўринбосарларига ташкиллашган миграция бўйича иқтисодий, молиявий ва ташкилий-ҳуқуқий кўмак тизимини жорий этиш юзасидан алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Унда Ўзбекистонда касб ва тилга ўргатиш, хорижда ишлаш кўникмаларини шакллантириш, йўлкира, патент, суғурта, пенсия ва кредит масалалари қамраб олинади. Шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар доирасида хориждаги юртдошларимизга муносиб шароит яратиш, чет элдаги банклар орқали уларни кредитлаш механизмлари назарда тутилади.

Янгиликлар лентаси
0