Сиёсат

Горбачев Лукашенконинг хатосини айтди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПрезентация книги М. Горбачева "Остаюсь оптимистом" в Московском Доме Книги
Презентация книги М. Горбачева Остаюсь оптимистом в Московском Доме Книги - Sputnik Ўзбекистон
Горбачев Совет Иттифоқи парчаланиш вақтида у ҳам ишчиларга мурожаат қилганини, лекин кутилган ёрдамни ола олмаганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. СССР собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг фикрича, Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакат корхоналари ишчиларига кўмак учун жуда кеч мурожаат қилган. РИА Новости хабарига асосан.

"Лукашенко саноат корхоналари ишчиларига қўллаб-қувватлашини сўраб мурожаат қилди. Лекин, менимча, кеч бўлган", - деди у "Комсомольская правда" газетаси билан суҳбатда.

Шунингдек Горбачев Беларусдаги ҳодисаларнинг чет эл таъсирига эътибор қаратди.

Сиёсатчи Совет Иттифоқи даври оҳирида у ҳам меҳнаткашларга кўмак учун мурожаат қилганини таъкидлади.

"Кераклигича ёрдамни олишга муваффақ бўлмадик. Мен айбни ишчиларга ағдаришга мойиллигим йўқ", - деди Горбачёв.

Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Лукашенко ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади - асосий фикрлар

У Совет Иттифоқи президенти лавозимини "парчаланиш ва ички урушнинг олдини олиш мақсадида" тарк этганини тушунтирди.

Тўққизинчи август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, давлат раҳбари Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз тўплаган, Тихановская эса 10,12 фоиз овоз олган. Мухолифат ушбу натижаларни тан олишдан бош тортди.

Сайлов тугаши биланоқ оммавий норозилик намойишлари бошланди. Аввалига улар хавфсизлик кучлари томонидан кўздан ёш оқизувчи газ, сув пуркагичлар, овоз ва ёруғлик гранаталари ва резина ўқлардан фойдаланган ҳолда қаттиқ бостирилди, аммо кейин митингларни тарқатиш тўхтатилди. Расмий маълумотларга кўра, дастлабки кунларда тахминан етти минг киши ҳибсга олинди, ИИВ маълумотларига кўра, юзлаб одамлар жароҳатланди, уларнинг орасида 120 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари, уч киши ҳалок бўлди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала