Дунёда

"Хаосни кўришни хоҳламаймиз": Хитой Беларусдаги вазият бўйича баёнот берди

© Sputnik / Виктор Толочко / Фотобанкка ўтишАкция протеста в Минске после президентских выборов
Акция протеста в Минске после президентских выборов - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Беларусдаги жорий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатмоқда. Хитой ТИВ Беларусь ишларига ташқи кучларнинг аралашишига қарши эканлигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Хитой Беларусь ишларига ташқи кучларнинг аралашишига қарши, мамлакатларни стратегик шериклик боғлаб турибди, деб баёнот берди ХХР ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь.

"Хитой ва Беларусни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари боғлаб туради, биз бир-биримизга ишонамиз ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз. Беларусь халқи ўз мамлакатидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда танлаган ривожланиш йўлини, шунингдек, ўз мустақиллиги, суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланишини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳурмат қиламиз", - деди у.

Чжао Лицзяньнинг таъкидлашича, Хитой Беларусдаги жорий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатмоқда.

"Яхши дўст ва ҳамкор сифатида биз Беларусда хаосни кўришни хоҳламаймиз, биз ташқи кучлар Беларусь жамиятида парчаланиш ва тартибсизликларни келтириб чиқаришига қаршимиз", - ТИВ вакили сўзларидан РИА Новости иқтибос келтиради.

Расмий маълумотларга кўра, норозиликларнинг дастлабки кунларида 6,7 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Республика ИИВ хабар беришича, тартибсизликлар пайтида юзлаб одамлар жароҳатланди, улардан 120 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари. Беларусь ССВнинг маълумотларига кўра, 2 намойишчи ҳалок бўлди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала