Жамият

Сентябрдан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишВакцинация против гепатита
Вакцинация против гепатита  - Sputnik Ўзбекистон
Эпидемиолог куз ва қиш фаслида анъанавий грипп вируслари коронавирус билан биргаликда яна кучли касалликка олиб келмаслиги учун кузда аҳолини гриппдан эмлаш бошланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ўзбекистонда сентябр ойидан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади, деб хабар қилди Коронавиурсга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромов "Шифобахш" каналига

Шифокор айтишига кўра, ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво томчи орқали юқадиган одатий грипп ва нафас олиш йўллари вирусли шамоллаш ҳолатлари табиий равишда кўпайиши кузатилади. Куз ва қишда ушбу вируслар коронавирус билан биргаликда янада кучли касалликка айланиши мумкин. 

"Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларни коронавирус билан биргаликда келиши вирусни кучайишини ва бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин", – деди мутахассис.

Унинг алоҳида таъкидлашича, айни кунларда грипп ва пневманияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Оммавий вакцинация сентябрь ойидан бошланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала