Жамият

Смартфон тезроқ ишлаши учун қандай иловаларни ўчириб ташлаш керак – эксперт

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишСтарт продаж новых iPhone в России
Старт продаж новых iPhone в России - Sputnik Ўзбекистон
Асосан эски смартфонлар секин ишлайди, бу iOS ва Android қурилмаларига ҳам тегишли. Android Go операцион тизимида ишлайдиган замонавий қурилмалари ҳам секин ишлаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Смартфон хотирасида кўп жойни эгаллайдиган, кераксиз ёки оғир дастурларни ўчириб ташланса бу гаджетни тезроқ ишлашига ёрдам беради. Бу ҳақда “Цифровой гражданин” ММТА платформаси эксперти Владимир Гриценко ўз маслаҳатларини берди. РИА Новости хабарига асосан.

Асосан эски смартфонлар секин ишлайди, бу iOS ва Android қурилмаларига ҳам тегишли. Android Go операцион тизимида ишлайдиган замонавий қурилмалари ҳам секин ишлаши мумкин.

Эски ва оммабоп смартфонларни икки усул билан тезлаштириш мумкин: тизим созламаларини ўзгартириш ва кераксиз иловаларни ўчириб ташлаш ёки уларнинг ресурслари кам бўлган аналогларга ўтиш.

“Биринчи навбатда оғир - Facebook ва YouTube сингари иловаларга эътиборни қаратиш керак.  Android’да иловаларнинг енгил версиялари - масалан Facebook lite, Google Maps Go мавжуд. Веб-браузерда сайт ёки хизматнинг енгил мобил версиясидан фойдаланиш, агар у секинлаштирса маълум дастурдан бутунлай воз кечиш мумкин”, - деб маслаҳат берди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала