Дунёда

Ким Чен Ин ваколатларнинг бир қисмини синглисига топширди

© AFP 2018 / STR / KCNA VIA KNSКим Чен Ын позирует после вручения памятных пистолетов офицерам ВС КНДР
Ким Чен Ын позирует после вручения памятных пистолетов офицерам ВС КНДР - Sputnik Ўзбекистон
КХДР етакчиси Ким Чен Ин ваколатларнинг бир қисмини синглиси Ким Ё Чжонгга топширди. Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Ким Ё Чжон ҳозирда вакиллик ҳуқуқи бўйича умумдавлат ишлари билан шуғулланмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин ваколатларнинг бир қисмини синглиси Ким Ё Чжонгга топширди, дея хабар беради Рёнхап агентлиги Жанубий Корея разведка маълумотларига таяниб.

Ким Ё Чжон, сестра лидера Северной Кореи Ким Чен Ын на церемонии возложения венков в мавзолее Хо Ши Мина в Ханое, Вьетнам - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

Таъкидланишича, Кореянинг Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Ким Ё Чжон ҳозирда вакиллик ҳуқуқи бўйича умумдавлат ишлари билан шуғулланмоқда. Бундан ташқари, у Пхеньяннинг Вашингтон ва Сеулга нисбатан сиёсати учун жавобгардир.

Разведка хизматига кўра, Ким Чен Иннинг синглиси КХДРнинг "иккинчи рақамли етакчиси"дир, аммо амалдаги раҳбар ҳали бери ворисини танламаган.

Вазирлар Маҳкамаси раиси Ким Док Хун ва Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Пак Бон Дю ўз зиммаларига мамлакат иқтисодиётини бошқариш вазифаларини олишди. Яна иккита юқори мартабали мулозимлар мудофаа масалаларига қисман жавобгар бўлдилар.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, ҳокимиятнинг бундай тақсимланиши Ким Чен Ин бошдан кечираётган стрессни минималлаштириш ва "ўз сиёсати муваффақиятсиз"лиги тақдирида айбловнинг бир қисмини ундан олиб ташланишига қаратилган.

Апрел ойида Ким Чен Ин жамоатчилик олдида 20 кун давомида кўринмади. Унинг йўқлиги сабабли сиёсатчининг эҳтимолий вафоти ёки касаллиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Ўша пайт тахмин қилинишича, Шимолий Корея раҳбари ўзи мустақил туролмаган, нормал ҳолатда юра олмаган ёки "вегетатив ҳолатда" бўлган. Деярли уч ҳафта давомида кўринмаганидан сўнг, 1 май куни Ким Чен Ин Пхеньян яқинидаги Пхёнан-Намдо провинциясида жойлашган Сунчхон шаҳрида ўғитлар заводининг очилиш маросимида иштирок этди. Унга Ким Ё Чжон ҳамроҳлик қилган, уни баъзи одамлар Шимолий Корея раҳбарининг вориси бўлади деб таҳмин қилишмоқда.

Корейслараро алоқалар бўйича тегишли идораси раҳбари бўлмиш Жанубий Кореянинг миллий бирлашиш вазири Ким Ён Чхоль КХДР раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ хабарлар "фейк" ва "инфодемия" эканлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала