Қирғизистон журналист Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга топширди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси сўровига биноан қўлга олинган. У "Ўзбекистон манфаатларига қарши оғир жиноятларни содир этганликда" айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бугун, 22 август куни, ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга топширди, деб хабар бермоқда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Посольство США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Бобомурод Абдуллаев ишида йўл қўйилган қонунбузарликларга чора кўришга ундади

Абдуллаев журналистлик фаолияти билан шуғулланган. У сал олдин Ўзбекистон томони сўровига асосан ҳибсга олинган эди. Журналист мамлакат манфаатларига қарши оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

10 август куни Бишкек Первомайск суди Бобомурод Абдуллаевга нисбатан МХДҚ СИЗОсига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.

"22 август куни Абдуллаев Ўзбекистон томонига топширилди. Бу содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида чет эл фуқароларини топшириш жараёнини тартибга солувчи ҚР қонунчилиги нормалари ва давлатлараро битимларга мос равишда амалга оширилди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, сўров юборган томонга Абдуллаевга ҳимоя учун барча имкониятларни тақдим этиш тўғрисидаги кафолатлар тақдим этилган. Гап адвокатлар ёрдами, қийноқларни қўлламаслик, шафқатсиз ва инсонийликка тўғри келмайдиган муносабат, шунингдек, зарурат туғилганида, тегишли тиббий ёрдамни тақдим этиш кафолатлари ҳақида бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0