Жамият

Шавкат Мирзиёев Карим Камолов қабрини зиёрат қилди

Карим Камолов 47 йиллик фаолияти давомида раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан улкан ҳурмат қозонган эди. 

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Карим Камолов қабрини зиёрат қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Бухоро шаҳридаги "Ҳазрати Имом" қабристонига бу ерга ташриф буюриб, Карим Камолов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди", дейилшаг хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, Карим Жамолович Камолов 22 август куни 65 ёшида вафот этган эди.

Ўзининг 47 йиллик фаолияти давомида Карим Камолов чинакам раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан улкан ҳурмат қозонгани, Бухоронинг ҳар томонлама ривожланиши ва обод бўлишига катта ҳисса қўшган эди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент посетил могилу Карима Камалова
Шавкат Мирзиёев Карим Камолов қабрини зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент посетил могилу Карима Камалова

Карим Камолов 1955 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини битириб, меҳнат фаолиятини қурилиш соҳасида бошлаган. 1994-2007 йилларда Бухоро шаҳри ҳокими сифатида самарали меҳнат қилган.

У 2017 йилдан Бухоро шаҳри ҳокими, 2020 йил февралдан Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида мамлакатимиздаги ислоҳотларни амалга оширишда фидокорона меҳнат қилди. Карим Камолов "Дўстлик", "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан мукофотланган.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент посетил могилу Карима Камалова
Шавкат Мирзиёев Карим Камолов қабрини зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент посетил могилу Карима Камалова
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала