Жамият

Афғонистондаги ҳужумда жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда

© Flickr / ResoluteSupportMediaМост "Дружбы" через реку Амударью на границе Узбекистана и Афганистана
Мост Дружбы через реку Амударью на границе Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Афғонистонда қуролли ҳужумда жароҳатланган Ўзбекистон темирйўл компанияси ходими Термиздаги касалхонага олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Термизда даволанмоқда. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

"Айни дамда жароҳатланган ўзбекистонлик – "Сўғдиёна транс" корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонага етказилди", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига номаълум жангарилар гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилган эди. Унда икки нафар Афғонистон фуқароси ҳалок бўлган ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган эди. "Сўғдиёна транс" корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган масъуллар Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишганда ҳужумга учраган.

Янгиликлар лентаси
0