“Фориш” полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига старт берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОткрытие "Военно-медицинской эстафеты" в рамках Армейских международных игр-2020
Открытие Военно-медицинской эстафеты в рамках Армейских международных игр-2020  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида Ўзбекистон Республикаси жамоасидан ташқари Россия Федерацияси, Тожикистон ва Беларусь республикалари, Фаластин ва Вьетнам давлатларининг ҳарбий тиббиёт хизмати мутахассислари иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik.  24 август куни “Фориш” тоғ полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, иштирокчи давлатлар жамоалари вакиллари, сенаторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, фахрийлар ва ёшлар, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг “Фориш” тоғ полигони ўтган йили бўлгани каби жорий йилда ҳам “АрМИ – 2020” VI Армия халқаро ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига мезбонлик қилмоқда. Бу йил “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида Ўзбекистон Республикаси жамоасидан ташқари Россия Федерацияси, Тожикистон ва Беларусь республикалари, Фаластин ва Вьетнам давлатларининг ҳарбий тиббиёт хизмати мутахассислари иштирок этмоқда.

© Sputnik / Рамиз БахтияровОткрытие "Военно-медицинской эстафеты" в рамках Армейских международных игр-2020
“Фориш” полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига старт берилди - Sputnik Ўзбекистон
Открытие "Военно-медицинской эстафеты" в рамках Армейских международных игр-2020

 

“Ҳарбий-тиббий эстафета” танловини кириш сўзи билан очиб берган Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев мусобақа иштирокчиларини қутлаб, мусобақалар жараёнида каттадан катта омадлар тилади.

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаместитель министра обороны Республики Узбекистан, полковник Хамдам Каршиев
“Фориш” полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига старт берилди - Sputnik Ўзбекистон
Заместитель министра обороны Республики Узбекистан, полковник Хамдам Каршиев

Шундан сўнг табрик учун сўзга чиққан Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги вакили, тиббий хизмат полковниги Владимир Викторович Лютов ва бошқалар жамоаларга мусобақаларда зафарлар тилаш билан бирга мезбонларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Тантанали маросим Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестрининг кўргазмали дефиле ҳаракатлари билан давом этди. Иштирокчилар эътиборига республиканинг таниқли бадиий жамолари ва санъаткорлари ижросидаги катта концерт дастури намойиш қилинди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровОткрытие "Военно-медицинской эстафеты" в рамках Армейских международных игр-2020
“Фориш” полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига старт берилди - Sputnik Ўзбекистон
Открытие "Военно-медицинской эстафеты" в рамках Армейских международных игр-2020

Бу йил “АрМИ – 2020” Армия халқаро ўйинлари 23 августдан 5 сентябрга қадар 5 давлат: Россия Федерацияси, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь ва Ўзбекистон республикалари ҳудудларида бўлиб ўтади. Ушбу муддат давомида халқаро мусобақаларнинг 30 дан ортиқ танловларида дунёнинг 30 мамлакатидан ташриф буюрган 160 дан ортиқ жамоалари, таркибида минглаб ўз касбининг устаси бўлган профессионал, энг илғор ҳарбий мутахассислар ғолиблик учун баҳс олиб борадилар.

Ўзбекистон Республикаси жорий йилда Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Йўл патрули” танловларига мезбонлик қиляпти. Озарбайжон, Арманистон, Беларусь Республикаларида биттадан, қолган барча танловлар эса Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0