Жамият

Ўзбекистонда коронавирус: 24 август асосий хабарлари

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишМосквичи с 16 июля могут бесплатно сдать тест на COVID-19
Москвичи с 16 июля могут бесплатно сдать тест на COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Сутка давомида 210 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 156 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Работа медиков с больными COVID-19 в клинике МГУ - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонга Роспотребнадзор мутахассислари ташриф буюришди

Бир сутка давомида 210 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 156  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 81 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 296 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 35 283 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 90 фоизга етди.

Айни пайтда 3 596 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак), Ўртачирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак), Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл) вафот этди.

Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд 1-сонли туғруқ мажмуаси бош врачи вафот этди

Ўзбекистонда жами 277 киши пандемия қурбони бўлди.

Роспотребнадзор ходимлари Тошкентда иш бошлади

COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида Россиядан Ўзбекистонга етти нафар мутахассис - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича Федерал хизмати эпидемиологлари, вирусологлари ва инфекционистлари ташриф буюришди. Роспотребнадзор ходимлари икки ҳафта давомида Санитария-эпидемиологик фаровонлик Агентлиги ва унга қарашли ташкилотларда маслаҳат кўмагини кўрсатадилар.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 23,4 миллиондан ошди, 809 минг киши вафот этди, 15,1 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,7 млн), Бразилияда (3,6 млн), Ҳиндистонда (3,1 млн).

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала