Дунёда

Қандай ҳолларда эмлаш мумкин эмас - Жемчугов

© Foto : youtube/ Ksu SutkinaДоктор медицинских наук, специалист по особо опасным инфекциям Владислав Жемчугов
Доктор медицинских наук, специалист по особо опасным инфекциям Владислав Жемчугов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тиббиёт фанлар доктори, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов эмлаш пайтида қандай қоидаларга риоя қилиш кераклиги ҳақида гапириб берди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, эмлаш мумкин эмас бўлган маълум шартлар мавжуд.

"Нима мумкин, ва нима мумкин эмас? Биринчи навбатда: кучли алкогол (ва кучсизи ҳам) мумкин эмас. Тана нотўғри жавоб бериши мумкин, бу жигар ишлашига боғлиқ. Ўйлайманки, 10-12 соат ёки ҳатто бир кун олдин ҳам истеъмол қилиб бўлмайди. Бундан бошқа  махсус талаблар йўқ, чунки вакцина аллақандай даҳшатли нарса эмас", - деб тушунтиради Жемчугов.

Шунингдек, шифокор биринчи навбатда ўз даволовчи шифокорига маслаҳат учун мурожаат қилишни маслаҳат беради, чунки баъзи одамларда препаратнинг таркибий қисмларига индивидуал сезгирлик ёки аллергия бўлиши мумкин.

"Спутник V вакцинаси мутлақо хавфсиз", - деб таъкидлайди мутахассис. Бундан ташқари, шифокор-иммунологнинг таъкидлашича, эмлашдан кейин укол жойини қашлаш ёки ҳўллаш мумкин эмас, шунингдек кун давомида сув муолажаларидан тийилиш керак.

Батафсил шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

В каких случаях нельзя делать вакцинацию — Жемчугов
Янгиликлар лентаси
0