Ўзбекистонга Роспотребнадзор мутахассислари ташриф буюришди

© Sputnik / Татьяна Макеева / Медиабанкка ўтишРабота медиков с больными COVID-19 в клинике МГУ
Работа медиков с больными COVID-19 в клинике МГУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РФ мутахассислари илмий ва амалий тадбирлар, онлайн-маслаҳатлар ўтказадилар, шунингдек, COVID-19га қарши курашда Россия амалиётини республикада тадбиқ этиш имкониятларини ўрганиб чиқадилар.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида Россиядан Ўзбекистонга етти нафар мутахассис - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича Федерал хизмати эпидемиологлари, вирусологлари ва инфекционистлари ташриф буюришди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Роспотребнадзор ходимлари 2020 йил 23 августдан 5 сентябргача Санитария-эпидемиологик фаровонлик Агентлиги ва унга қарашли ташкилотларда маслаҳат кўмагини кўрсатадилар.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюради - Захарова

Ушбу ташриф давомида россиялик мутахассислар мамлакатдаги эпидемиологик вазият билан танишишни режалаштирмоқдалар. Шунингдек, улар эпидемиологик назорат, лабораториялар, коронавирус билан касалланганларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассасалари иш механизмини батафсил ўрганадилар.

Делегация аъзолари пойтахтдан ташқари Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида бўлишади.

РФ мутахассислари ташрифи давомида илмий-амалий тадбирлар, онлайн-маслаҳатлар ўтказадилар, шунингдек, COVID-19га қарши курашнинг Россия амалиётини жорий этиш имкониятларини ўрганадилар.

Аввалроқ, республикага Россиядан 40 нафар шифокор коронавирус билан касалланган беморларни даволашда ёрдам бериш учун етиб келган. Гуруҳ таркибига реаниматологлар, пульмонологлар, инфекционистлар, кардиологлар ва эндокринологлар кирган.

Янгиликлар лентаси
0