Дунёда

Трамп коронавирус эпидемияси вакцинага зарурият туғилмай ўтиб кетишига ишончи комил

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПресс-подход Д. Трампа перед отлетом в Детройт
Пресс-подход Д. Трампа перед отлетом в Детройт - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олдинроқ мутахассислар АҚШ президентининг коронавирус "ўзидан-ўзи аста-секин йўқ бўлиб кетиши мумкин" деган гапларини бир неча бор рад этишган эди.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп, АҚШ вакцина пайдо бўлиши-бўлмаслигидан қатъий назар, коронавирусдан халос бўлиш мумкинлигига ишонади.

Аввалроқ, Оқ уйнинг коронавирусга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари АҚШ президентининг коронавирус "ўзидан-ўзи аста-секин йўқ бўлиб кетиши мумкин" деган гапларини бир неча бор рад этишган.

"Биз қачон ушбу вирусдан халос бўламиз, у албатта ўтиб кетади ва бу одамлар ўйлагандан ҳам кўра тезроқ содир бўлади, вакциналарсиз содир бўлади. Бу рўй бермоқда ҳам", - деди Трамп Шимолий Каролинада ўз тарафдорлари олдидаги чиқиши пайтида. У АҚШда коронавирус вакцинаси синовнинг сўнгги босқичи давом этаётганини эслатди ва "у йил охиригача ёки ундан олдин ҳам пайдо бўлиши мумкин", деди. "Биз вирусни биргаликда енгамиз", - деди Америка президенти.

Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 5,7 миллиондан ошди, 177 минг АҚШ аҳолиси вафот этди. АҚШда бир нечта компаниялар коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш устида ишламоқдалар, ҳозирда янги вакцина синовларнинг сўнгги босқичида. Аввалроқ, Трамп маъмурияти вакцина йил охиригача пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

11 август куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология Илмий тадқиқот маркази, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда дунёда биринчи ишлаб чиқилган янги коронавирус инфекциясини (COVID-19) олдини оладиган “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) ўз ҳамкорлари билан биргаликда Россияда коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш учун 4 миллиард рубль миқдорида сармоя киритдилар.

Россия ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф порталида келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0