Дунёда

Тўққизта вакцина: Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди

© Sputnik / AFK Sistema / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины от COVID-19
Производство вакцины от COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилди.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Кеча Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилди.

Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди.

Ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0