Жамият

Сўхдаги оммавий тартибсизликлардан сўнг 6 киши қамоққа олинди

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Май охирида “Чашма” булоғи бўйида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо оқибатида оммавий тартибсизликлар рўй берган.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Жорий йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Сўх тумани, Чашма қишлоғининг Қирғизистон Республикаси, Баткен области, Кадамжай райони, Чечме айили билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Чашма” булоғи бўйида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо оқибатида оммавий тартибсизликлар рўй берган.

Абдулла Арипов в Сухе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сўх аҳолиси Абдулла Ариповдан нималарни сўради ?

Ушбу низони бартараф этиш мақсадида Сўх тумани Чашма қишлоғига етиб борган маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ҳодимларига тартиббузарлар томонидан фаол қаршилик кўрсатилиб, уларга турли даражада шикастлар етказилган.

Мазкур ҳолат бўйича 01.06.2020 йилда Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала