Жамият

Жиззахнинг Зомин туманида тез ёрдам шифокори калтакланди

© Sputnik / Kirill Braga / Фотобанкка ўтишБольница, фото из архива
Больница, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Вафот этган беморнинг яқинлари тез ёрдам шифокорини калтаклашди - фельдшер шошилинч хирургия бўлимига жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Жиззахнинг Зомин туманида вафот этган беморнинг яқинлари томонидан калтакланган шифокор шошилинч хирургия бўлимида даволанмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Скорая помощь, Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қаршида тез ёрдамнинг эркак ва аёл шифокорлари аёвсиз калтакланди

Хабарда айтилишига кўра, 23 август куни соат 12:06 да Зомин тумани Оқтепа МФЙ Ж.Сулайманов кўчасида яшовчи фуқаро томонидан тез ёрдам чқарилади. Тез фурсат ичида етиб борган тез ёрдам бригадаси 1939 йил туғилган беморни текширувдан ўтказгач, унинг умумий аҳволи оғир бўлганлиги сабабли шифохонада стационар шароитда ётиб даволаниши учун олиб кетиш кераклигини айтади. Беморнинг яқинлари бунга рухсат беришмагани туфайли тез ёрдам бригадаси томонидан зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар берилади.

Шу куни соат 13:42 тез ёрдам бригадаси қайта чақирилади. Тез фурсат ичида бемор хонадонига етиб борган шифокорлар биологик ўлим юз берганлигини қайд этишади. Шундан сўнг навбатчи фельдшер Э.И. беморнинг яқинлари томонидан калтакланади.

Фельдшер Э.И. зудлик билан туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келинган вақтда у карахт ҳолда кўнгли айниб, қайд қилиши кузатилган. Бемор тиббий текширувлардан ўтказилиб, шошилинч хирургия бўлимига ёткизилган.

Унга ёпиқ бош мия чайқалиши, бўйин соҳаси юмшоқ тўқимларининг лат ейиши, тери ости гематомаси ташхиси қўйилган. Айни пайтда беморга шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимга хабар берилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда. Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала