Ўзбекистонликлар “Танк биатлони” пойгасида маррага 4чи бўлиб етиб келишди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтиш"АрМИ — 2020". Танковый биатлон. Индивидуальная гонка
АрМИ — 2020. Танковый биатлон. Индивидуальная гонка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Танк биатлони” мусобақасининг учинчи кунида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон иккинчи экипажлари стартга чиқди.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. "Танк биатлони” мусобақасининг навбатдаги пойгасида Ўзбекистон танкчилари яна маррага тўртинчи бўлиб келишди: жамоа 30 дақиқа 11 сония натижани кўрсатди.

Мусобақанинг энг яхши натижани мезбонлар - Россиянинг Жанубий ҳарбий округи жамоаси (21.16) кўрсатди. Қозоғистонлик танкчилари иккинчи бўлиб маррага келишди (25.20 плюс 1 дақиқа жарима), учинчи - Қирғизистон вакиллари (28.20).

Сўнгги пойгада бўлгани каби биринчи дивизион дебютантларини отишма панд берди. Танкчилар зарядлаш ва жарима масофасини ўтиш учун кўп вақт сарфлашди.

27 август куни учинчи пойга бўлиб ўтади, бу квартетнинг сўнгги учта экипажи иштирок этади. Келаси ҳафта эстафета пойгалари бошланади.

 

Янгиликлар лентаси
0