Жамият

Коронавирусга қарши вакцинанинг "фойдаси йўқлигига" ишонманг - БССТ

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
БССТ COVID-19 га қарши вакциналар табиий иммунитетга қараганда вирусга янада кучлироқ иммунитетни шакллантиради деб умид қилади.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Коронавирусга қайта чалиниш эҳтимоли мавжуд, аммо бу вакцинанинг фойдасизлигини англатмайди, БССТ фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

"Бу биз вакцина учун қилаётган ҳаракатларимизни ўзгартирмайди. Бу бошқа масала - одамлар ўйлашадики бу вакцина ишламайди. Аммо бу ундай эмас. Биз вакциналарни ишлаб чиқишда давом этмоқдамиз ва бу борада ажойиб ютуқларга эришдик... Ҳа, такрорий юқтириш эҳтимоллари бор, аммо бизда одамлар юқтиришини олдини оладиган усуллар ҳам бор", - деди Ван Керкхове БССТнинг Твиттерида узатилган онлайн-брифинг давомида.

Аввалроқ БССТ вакили Маргарет Харрис ташкилот COVID-19 билан такрорий юқтириш ҳолатларини истисно этмаслигини маълум қилди, аммо ҳозирги пайтда бу кам учрайдиган ҳолатлар. Харриснинг таъкидлашича, БССТ COVID-19 га қарши вакциналар табиий иммунитетга қараганда вирусга янада кучлироқ иммунитетни шакллантиради деб умид қилади.

Янгиликлар лентаси
0