Россиялик ўқитувчилар ўзбекистонда рус тили ўқитиш сифатини оширишда ёрдам беради

© Sputnik / Рамиз БахтияровДети во время урока
Дети во время урока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик педагоглар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида 2 ой давомида рус тили ва рус ва адабиёти ўқитувчилари малакасини оширишда ва уларнинг билимларини синашда ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Россиялик рус тили ўқитувчилари Ўзбекистонга ташриф буюриб, маҳаллий ўқитувчилар малакасини синовдан ўтказадилар. Бу ҳақда Россия рус тили ва адабиёти ўқитувчилари жамияти сайтида хабар берилди. Шу билан бирга ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг малакасини оширишга йўналтирилган тренинглар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Хабарда айтилишича, улар Ўзбекистонга 15 сентябрдан бошлаб гуруҳлар таркибида ташриф буюра бошлайдилар. Тошкентда улар 14 та вилоят бўйича гуруҳларга тақсимланади ва ҳудудларга етиб боргач ўз ишларини вазифалари доирасида бошлайдилар.

Россиялик мутахассилар мақсади Ўзбекистонда рус тили ва рус тилида олиб бориладиган умумтаълим фанларини ўқитилиши сифатини ошириш, рус тили ва адабиёти ўқитувчилари малакасини ошириш ва уларнинг билимларини синаш. Ўзбекистонда улар икки ой давомида иш олиб борадилар.

Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда уй-жой ва қулай шарт-шароитлар билан таъминланадилар.

Янгиликлар лентаси
0