Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

"Бугун, 28 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармони ўқиб эшиттирилди", - дейилган хабарда. 

Йиғилишда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Вилоят фаоллари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала