Дунёда

Россиялик чемпион ўз тўйида қаллиғини ҳайдаб солди, дугоналар эса унинг ёнини олмоқда

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишII Европейские игры. Вольная борьба
II Европейские игры. Вольная борьба - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган ҳафтада эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони Заурбек Сидаков ўз тўйидан қаллиғи ҳайдаб солгани ҳақида хабар берилганди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони Заурбек Сидаков ўз тўйидан қаллиғи Мадинани ҳайдаб солган эди. Унинг дугоналари, аёл гўё эскорт-хизматлари соҳасида ишлагани ҳақидаги маълумот юзасидан изоҳ беришди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

II Европейские игры. Вольная борьба - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Кураш бўйича жаҳон чемпиони ўз тўйида қаллиғини ҳайдаб солди

Эслатиб ўтамиз, тўй маросими айни қизиган паллада спортчи ва бир неча меҳмонлар телефонига видеоролик келиб тушади, унда қаллиғ беҳаё кўринишда акс этган. Куёв қаллиғининг сочидан ушлаб, ресторандан ҳайдаб юборади.

Бузилган тўйдан кейин қиз "ҳатто ўз оиласи томонидан ҳам қабул қилинмади", шунинг учун у Москвага қочишга мажбур бўлганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Дугоналар Мадинага нисбатан билдирилган айблар туҳмат деб айтишди. Уларнинг сўзларига кўра, қиз бадавлат оиладан, шунинг учун пулга муҳтож бўлмаган, “фақат ўзи учун” фитнес-мураббий бўлиб ишлаган.  

Шу билан бирга, қаллиғни қораловчи видео эса бир неча йил олдин, Мадина бошқа эркак билан учрашганда суратга олинган. Бироқ, эркак турмуш қурганлиги сабабли, улар орани очиқ қилишга мажбур бўлишган.

“Ўша вақтдан бери бир неча йил ўтди, Мадина эса Заурни чин юракдан севиб қолди”, -дейди дугоналардан бири.

Дугоналарнинг сўзларига кўра, Мадина собиқ севгилисининг хотинини ранжитган, аёл эрининг телефонидан видеороликни “топиб”, қасос олиш қулай фурсат кутиб турган.

Бундан олдин эса "қаллиқнинг собиқ севгилиси ундан ўч олиш мақсадида буни уюштирди", деб айтилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала