Самарқанд ШҲТ саммитига тайёргарлик кўрмоқда - БП йўл қўйилган қонунбузарликларни аниқлади

© Sputnik / Дильшода РахматоваУниверситетский проспект в Самарканде
Университетский проспект в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура томонидан Самарқанд шаҳрида навбатдаги саммитни ўтказишга тайёргарлик борасида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ўрганилди.

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. 2022 йилда Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Айни пайтда ШҲТ саммитига тайёргарлик бўйича бир қатор объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев  - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев Самарқандда ШҲТ иқтисодий саммитини ўтказишни таклиф қилди

Ўзбекистон президентининг қарори билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида Ободонлаштириш ва фаровонликни ошириш жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма ҳисобидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси буюртмачилигида ҳудудий инфратузилмани яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида сув таъминоти ва канализация, ички йўллар, ижтимоий объектлар каби 10 та йўналишда қурилиш ва таъмирлаш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.

Қурилишлар ўрганилганда, жамғарма ҳисобидан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани аниқланган.

Жумладан, автомобиль йўлларига оид 4 та, ичимлик ва оқова сув тармоқларига оид 8 та объект қурилиши ноқонуний равишда, яъни пудратчиларни тендер орқали аниқламасдан, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш билан биргаликда олиб борилмоқда.

Аэропорт Самарканда принял 3 чартера за 1 день - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд аэропорти бир кунда 3та чартер парвозини кутиб олди

Бундан ташқари, вилоятдаги объектлар қурилишида маблағдан тўғри фойдаланилиши устидан молиявий назорат ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назорат тўғри ташкил этилмаган. "Бу эса ажратилаётган пулларнинг талон-торож қилиниши, ишларнинг сифатсиз бажарилишига сабаб бўлаяпти. Ҳозир аниқланган ҳолатлар юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда", - дейилади хабарда.

Хусусан, Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасининг 1,9 километрлик қисмида "F.G." МЧЖ ичимлик ва оқова сув тармоқларини ўрнатган, "С.Й." УК кўчанинг айни шу қисмига асфальт ётқизган. Бироқ 2020 йилнинг апрель ойига келиб йўлда кўплаб нотекисликлар ҳосил бўлиб, ётқизилган асфальт яроқсиз аҳволга тушиб қолган.

Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
МДҲ, ШҲТ ва КХШТ орасида уч томонлама ҳамкорликнинг асоси яратилмоқда

Сув тармоқларини тортиш ҳамда асфальт ётқизишнинг қонунийлиги ўрганилганда, пудратчилар тендер ўтказмасдан танлангани, қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан параллел равишда, экспертизадан ўтказилмасдан туриб олиб борилгани аниқланди. Шунингдек, оқова сув тармоғини тортишда қурилиш меъёрлари қўпол равишда бузилган. Жумладан, 85 млн. сўм пул қўшиб ёзиш орқали талон-торож қилинган. Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини бажаришда жами 7,4 млрд. сўм пул талон-торож қилингани ва нотўғри сарфлангани аниқланди.

Қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилди, деб хабар қилган Бош прокуратура.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала