Шаҳзода ва президент - Путин ва Муҳаммад муносабатлари нега АҚШ оромини бузмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом
Президент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пандемиядан кейин дунё етакчиларининг биринчи йирик учрашуви ноябр ойининг охирида Ар-Риёдда бўлиб ўтади - албатта, “Катта йигирмалик” саммити назарий жиҳатдан кейинга қолдирилиши мумкин

Пандемиядан кейин дунё етакчиларининг биринчи йирик учрашуви ноябр ойининг охирида Ар-Риёдда бўлиб ўтади - албатта, “Катта йигирмалик” саммити назарий жиҳатдан кейинга қолдирилиши мумкин, аммо, эҳтимол, юзма-юз мулоқотни соғинган давлат раҳбарлари, бундай драматик ва оғир йил охирида учрашиш имкониятидан бош тортишмайди. Саммитга 84 ёшли қирол Салмон мезбонлик қилади, аммо аслида мезбонликни унинг ўғли ва меросхўри 34 ёшли Муҳаммад амалга оширади. Меҳмонлардан бири эса Владимир Путин бўлади, у учун бу сафар Саудия Арабистонига учинчи ташриф бўлади.

Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этади

Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги геосиёсий яқинлашув сўнгги йилларда энг муҳим тенденциялардан бири ҳисобланади. Унинг энг ёрқин далиллари - бу нефт бозоридаги ҳамкорлик: 2016 йил охиридан бошлаб амалда бўлган ОПЕК+ келишуви (бу ерда асосий ўйинчилар айнан саудияликлар ва руслар). Жорий йилнинг март ойида томонлар уни узайтириш параметрлари бўйича келиша олмадилар ва шартнома тузмадилар - аммо апрел ойида, нефт нархининг ўта кескин пасайишидан сўнг, янги шартномани имзоладилар. Аммо нефт - Россия-Саудия яқинлашувининг бир қисмидир ва унинг меъморлари сифатида Путин ва Муҳаммад чиқишмоқда. Беш йил давомида улар кўп нарсаларга эришдилар ва ҳозирда барчаси қандай бошлангани ҳақидаги жуда қизиқарли тафсилотлар намоён бўлмоқда.

Йўқ, салкам бир асрлик баъзида нотекис Саудия-Россия муносабатларида эмас. СССР ёш қиролликка (шу жумладан, нефт таъминоти билан) фаол равишда ёрдам берган 1920-1930 йилларда кўтарилишдан бошлаб, улар деярли ярим асрга узилиб қолди. Саудия монархияси АҚШнинг энг яқин иттифоқчисига айланди, СССР билан эса дипломатик алоқаларни узди. Америкаликлар диндор саудияликларда ҳар томонлама совет даҳрийлардан қўрқувларини кучайтирди - ва араб дунёсини қамраб олган дунёвий антимонархистик инқилоблар тўлқини ва "араб социализми"ни қуришга ўтиш шубҳали саудияликларни русларнинг ҳийла-найрангларига ишонтирди. 80-чи йилларда Афғонистондаги совет қўшинларига қарши урушда мужоҳидларга ёрдам бериш саудияликлар учун кофирлар билан муқаддас урушга айланди, кейинчалик нефт нархининг қулаши эса деярли уларнинг Ғарбнинг СССР билан курашига қўшган ҳиссаси сифатида тақдим этилди. Аммо СССР йўқ бўлиб кетди, Ар-Риёдга социалистик таҳдид энди йўқ эди - аммо муаммолар сақланиб қолди ва ҳаттоки янги, анча жиддийлари пайдо бўлди. 90-чи йилларнинг бошларида Москва билан муносабатларни тиклаган саудияликлар 2000-чи йилларда Яқин Шарқдаги позицияларини тиклай бошлаган шимолий державага диққатини ошира бошлади.

Заседание Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Россия ва Саудия Арабистони билан нефт борасида музокаралар бошланишини эълон қилди

Америкаликлар Ироқни тор-мор қилиб, Афғонистонни босиб олаётган пайтда, Саудия Арабистони Москвага нисбатан турли хил ҳаракатларни амалга оширди – аммо шу билан бирга асосан Эрон мавзусига эътибор қаратди. Ар-Риёд учун Эрон-Россия яқинлашувининг олдини олиш жуда муҳим эди, чунки айнан Теҳрон асосий таҳдид ва асосий душман сифатида қабул қилинган. У пайтда саудияликларнинг асосий муаммолари эронликлар билан эмас, балки америкаликлар билан, аниқроғи, уларнинг Яқин Шарқдаги сиёсати билан боғлиқ эди.

2001 йил 11 сентябр терактларидан сўнг америкаликлар Яқин Шарққа ўрнашиб олдилар, аммо саудияликлар бунга унча хурсанд бўлишмаган. Чунки Ислом дунёсида ва айниқса, ваҳҳобийлик ватанида, яъни Саудия Арабистонида аксил-Америка кайфиятларининг жавобий ўсишини тахмин қилиш қийин эмас эди. Америкаликлар қўғирчоғи обрўси Саудия сулоласига жуда катта муаммолар келтириб чиқариши мумкин эди: у араб ва ислом дунёсининг етакчиси мақомига даъво қилаётган эди, ва шунчаки чўл бўрони билан учирилиб кетиши мумкин эди. Ва Ар-Риёд Яқин Шарқнинг америкалик стратеглар томонидан тузилган янги хариталарини ҳам ёдда тутар эди. АҚШга қарамликни сусайтириш ва умуман Ғарбдан узоқлашиш керак эди.

2000-чи йилларнинг ўрталаридан бошлаб Саудия Арабистони раҳбарлари, хусусан Вашингтондаги собиқ элчи ва разведка хизмати раҳбари шаҳзода Бандар Москвага тез-тез ташриф буюра бошладилар. 2007 йилда Россия президенти Ар-Риёдга биринчи бор ташриф буюрди ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар тез орада янги босқичга кўтариладигандек туюлди. Аммо Саудия Арабистони раҳбариятида икки стратегия ўртасидаги кураш давом этди: Америкага мойил ва Америкага қарши. Америкага қарши кураш АҚШ билан алоқаларни узишга чақирмаган - унинг тарафдорлари Америкага пасанги сифатида Хитой ва Россия билан муносабатларни кучайтиришни тарғиб қилишган. 2011 йилда бошланган “араб баҳори” қироллик учун хавфларни оширди: бирин-кетин араб дунёси мамлакатлари ўт олган. Қаддафи сингари рақиб-душманларни йўқ қилиниши “Мусулмон-биродарлар”* ҳокимиятга келган Миср йўқотишларини, қўшни Ямандаги тартибсизлик ва қўшни Суриядаги урушни қоплаб бермади. Америкаликлар, улар вазиятни ўз қўлига олмаса-да, ҳеч бўлмаганда ёрдам беришади деган умид тезда пучга чиқди. 2013 йилда саудияликлар америкаликлар уларга ёлғон гапиришаётганини англадилар - буни англаш, Асад гўё барча қизил чизиқларни кесиб ўтганига қарамай, Обаманинг Сурияга ракета- бомбардимон ҳужумини бошлашдан бош тортганидан кейин вужудга келди. Айнан Владимир Путин Обамани кўндирди, аниқроғи, у ўзи бошини тиқвоган тупикдан чиқаришга ёрдам берди. Саудияликлар Вашингтондан шунчалик хафа бўлишдики, ўша пайтнинг ўзида, 2013 йил сентябр ойида, улар БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги икки йиллик ўринларидан воз кечиб эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетдилар.

Улар ҳамон Сурияда Асадга қарши мухолифатни қўллаб-қувватлашда давом этишарди - аммо Асаднинг қулаши ўрнига улар Сурия ва Ироқда ИШИДнинг* кучайишини кузатдилар. Ўзини "халифалик" деб эълон қилганлар вақти келиб Макка ва Мадинани озод қилиш ниятида эканлигини яширмади - саудияликлар кимга ишонишлари керак эди? Америкаликларгами? Аммо "халифалик" уларнинг Ироқдаги нодон ҳаракатларининг натижаси эди - агар АҚШ тартибсизликдан фойдаланиб, шу вақтнинг ўзида Саудия Арабистонини ҳам қайта тартибга солишга қарор қилса-чи?

Хранилище нефти - иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Европа ва АҚШ Саудия нефтидан воз кечмоқда - ОАВ

Ва шу пайт Ар-Риёдда қирол Абдуллоҳ вафот этди - 2015 йил январ ойида тахтга унинг укаси Салмон ўтирди. Аммо аслида 29 ёшли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон биринчи шаҳсга айланади - у мудофаа вазири ва меросхўр ўринбосари лавозимини олади. Ёзда Салмон Россияга келади ва Путин билан учрашади. Кейинги йилларда у мамлакатимизга доим келиб туради, баъзан йилига икки марта, аммо биринчи учрашув асосийси бўлди. Унинг баъзи тафсилотлари яқинда The Guardian нашрида пайдо бўлди, унда Канаданинг бир фуқароси томонидан Вашингтондаги федерал судга берилган даъво ҳақида ҳикоя қилинган. Нима учун айнан у ерда? Чунки ўша йиллардаги Саудия разведкаси раҳбарларидан бири шаҳзода Муҳаммадга қарши судга даъво қилган. Саад ал Жабри анча вақт олдин Канадага қочган ва энди эса  шаҳзода уни ўша ерда ҳам ўлдирмоқчи бўлаётганликда айбламоқда (2018 йил октябр ойида Саудия Арабистонининг Истамбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Хашоги ўлимидан бир неча ҳафта ўтгач). Шаҳзода Жабрини нима сабабдан ўлдирмоқчи бўлган? Марказий разведка бошқармаси унга шаҳзода Муҳаммаднинг Сурияга русларни таклиф қилиш режаларидан норозилигини етказгани учун. Ахир қандай қилиб, 2015 йил сентябр ойида Суриядаги операциямизнинг бошиданоқ, бизга "Россия аралашуви" Саудия Арабистони бошчилигидаги бутун сунний дунёни бизга қарши қаратишини айтиб келишганку. "Саудияликлар қўзғолончиларни қўллаб-қувватлаб келишган, улар Асадни деярли мағлубиятга учратдилар ҳам, шунда уни қутқаргани руслар келди - тамом, энди Россияга қарши жиҳод бўлади!"

Ўша пайтнинг ўзида бу кулгили эди, аммо аниқланишича, ҳақиқат бундан ҳам қизиқроқ бўлиши мумкин эди экан. Шаҳзода Муҳаммад Сурияда русларнинг бўлишига ва ҳатто улар у ерда пайдо бўлишидан олдин ҳам эътироз билдирмаган ва Саудия Арабистони америкаликларнинг эътирозларига эътибор бермай, Россия томон бурилди:

"Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 2015 йил ёзида мамлакатнинг ташқи сиёсатини ўзгартирди ва Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияларига яшил чироқ берди". Бу ҳақда Канадага қочиб кетган разведка собиқ ходими Саад ал Жабри томонидан берилган даъво аризасида ёзилади. Вашингтон Федерал судига тақдим этилган ҳужжатда Жабри Москванинг Суриядаги ҳаракатларига ижобий муносабат, МРБнинг ўша пайтдаги директори Джон Бреннанни хавотирга солганини таъкидлаган.

Нефтяной танкер в море - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонига нефт уруши қимматга тушади - Bloomberg

Суд даъвосига кўра, 2015 йил июл ва август ойларида Жабри билан суҳбатда Бреннан “Салмон Россия Сурияга ҳужумини Россия Суриядаги урушнинг бир қисми бўлмаган пайтда ҳам қўллаб-қувватлаганига” ишора қилган.

Саудия собиқ разведкачисининг таъкидлашича, МРБ бошлиғининг хавотирлари тўғрисида маълумотни валиаҳд шаҳзодага етказганида, Салмон "ўта ғазабланган" бўлган. Жабрининг фикрига кўра, айнан Бреннан билан учрашувлар унинг ишдан бўшатилиши ва қиролликнинг разведка хизматидаги ишини йўқотиши, кейинчалик  мамлакатдан Канадага кўчиб кетиши билан боғлиқ”.

Бундан ташқари, Муҳаммаднинг йўналишини ўзгартиришга унинг адаши - Бирлашган Араб Амирликларининг деярли ҳукмдори, шайх Муҳаммад ибн Заид ундаган (у 2012 йилдан бери Путиннинг олдига мунтазам равишда келиб турган):

"Ғарб дипломатларининг айтишларича, шаҳзода Муҳаммад мудофаа вазири бўлганидан кўп ўтмай, отаси 2015 йил январида қирол Абдуллоҳ вафотидан кейин тахтга ўтиргандан сўнг, унга Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Заид катта таъсир кўрсатган. <...> 2015 йилги воқеалари билан таниш бўлган манба шаҳзода Муҳаммад ва Шайх Муҳаммад феврал ойида Абу-Дабида бўлиб ўтган Idex қуроллар ярмаркасида учрашганликлари ҳақида хабар берди: "Бу Муҳаммад бин Салмоннинг амбициялари, қарашлари ва эътиқодларида бурилиш нуқтаси бўлди". Шайх Мухаммаднинг таъкидлашича Сурияда "Мусулмон-биродарлар"* инқилоби таҳдиди Форс кўрфази монархиялари нуқтаи назаридан Асаднинг омон қолишидан кўра ёмонроқ эди. Шайх Муҳаммад шаҳзодага Суриядаги "Мусулмон-биродарлар"* инқилобининг катта таҳдиди ва уларга АҚШ ёрдам бераётгани ҳақида гапириб берган...

Шайх у янги иттифоқлар қуришни бошлаши кераклигини, Хитой ва Россия томон бурилиши кераклигини айтди. Таъкидланишича, шайх Муҳаммад бин Заид гўёки президент Владимир Путин билан яхши муносабатда бўлган".

Саудия шаҳзодаси 2015 йил 18 июнда Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, бу ҳақда АҚШ хабар топиб, Марказий разведка бошқармаси раҳбари Бреннан ал Жабрига ўз норозилигини билдирди. Жабри бу ҳақда Муҳаммадга айтганда, шаҳзода Америка босимидан ғазабга келди ва эҳтимол ал Жабрини икки томонлама ўйинда гумонлади. Жабри разведкадаги лавозимидан маҳрум бўлди ва кейинчалик Канадага қочиб кетди.

Нефтяные станки-качалки - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони ва Россия нефть экспертларини қаттиқ хафа қилди

Албатта, махсус хизмат қочқин раҳбарига ишониш қийинроқ, аммо бу ҳолатда шаҳзода Муҳаммаднинг Россия томон бурилиши ҳақидаги воқеа ҳақиқатга ўхшайди. Унинг тафсилотларини ошкор қилиниши (русларнинг Сурияга кириши учун "яшил чироқ") Саудия шаҳзодаси учун жуда фойдасиз, аммо агар америкаликлар унга шу тарзда босим ўтказишга қарор қилсалар, улар мутлақо тескари натижага эришадилар.

Бу йил баҳорда англо-саксон оммавий ахборот воситаларида Путин ва Муҳаммаднинг ОПЕК+ янги шартномаси борасида телефон суҳбати пайтида гўёки жанжаллашгани, - гўёки шаҳзода Россия президентига деярли бақиргани ҳақида "сизма маълумот" чоп этилган эди. Бундан ташқари, Вашингтонни ҳам бу воқеага аралаштиришган эди: гўёки Трампнинг куёви Саудия шаҳзодасининг ниятларидан - Москва билан қаттиқ суҳбатдан хабардор бўлган, лекин уни тўхтатиб қолмади. Ушбу провокацион "маълумотлар сизиб чиқиши" Москва ва Ар-Риёд ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқаришга қаратилган бўлган, аммо бу натижа бермади, чунки тез орада Путин ва Муҳаммад янги нефт битими тўғрисида келишиб олдилар. Россия ва Саудия Арабистонининг миллий манфаатлари бизнинг мамлакатларимизни бир-бирига яқинлаштирмоқда, америкаликларга бўлган ишончсизликни эса тузатишнинг иложи йўқ. Ноябр ойида Ар-Риёдда Путин ва Муҳаммад уларни бир-бирлари билан уриштиришнинг навбатдаги уринишлар устидан анча кулишади.

* Россияда тақиқланган террористик ташкилотлар.

Янгиликлар лентаси
0