Сиёсат

Путин Беларусдаги президент сайловларини қонуний деб тан олди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин
Президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президент таъкидига кўра, беларус ҳукумати ОБСЕ вакилларини сайловларга кузатувчи сифатида таклиф этган, аммо улар келмаган. Путиннинг айтишича, ушбу ҳолат сайловлар бўйича позиция олдиндан тайёрланган, деган фикрга йўналтиради.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Россия Беларусда бўлиб ўтган президент сайловларининг қонунийлигини тан олади, деди Владимир Путин журналист Сергей Брилевга берган интервьюсида. Суҳбатдан парчалар "Россия 1" телеканалида намойиш этилди.

Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Беларус, коронавирус ва иқтисод. Путин катта интервьюси

Президент таъкидига кўра, беларус ҳукумати ОБСЕ вакилларини сайловларга кузатувчи сифатида таклиф этган, аммо улар келмаган. Путиннинг айтишича, ушбу ҳолат сайловлар бўйича позиция олдиндан тайёрланган, деган фикрга йўналтиради.

"Шу боис, биз, сайловлар бўлиб ўтди, деган фикрдан келиб чиқамиз. Биз - мен буни ўша вақтдаёқ амалга оширдим, сайловларнинг қонунийлигини тан олдик. Хабарингиз бор, мен Александр Григорьевич Лукашенкони ушбу сайловлардаги ғалаба билан табриклаган эди. Бори шу".

Илгарироқ Беларус президенти Александр Лукашенко ғарб мамлакатларини республикадаги ҳолатга тўғридан-тўғри аралашувда ҳамда юзага келган вазият бўйича беларус ҳукуматини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик (ОБСЕ) вакиллари билан музокараларга "тортиб чиқаришга" уринишда айблаган эди. ЕИ ушбу таклифларни қўллаб-қувватлаган.

Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Лукашенко баёноти: ОДКБ, жангарилар ва рангли инқилоблар ҳақида

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, бу ташаббусга изоҳ берар экан, Ғарбнинг Украинадаги воситачилик уринишлари 2014 йилда қандай якунланганини эслатиб ўтди. Лавровнинг айтишича, ўшанда "Германия, Польша ва Франция ташқи ишлар вазирлари томонидан битим имзоланишига эришилган", эртасига эса мухолифат бошқача қарорга келган".

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0