Бош прокуратура сўхлик блогер ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдаржон Бобоҳайдаров Сўх туманидаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси сўхлик блогер ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти прокуратураси жорий йилнинг май ойида Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Сўхдаги оммавий тартибсизликлардан сўнг 6 киши қамоққа олинди

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Шу билан бирга, фуқаро Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (блогер) жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган”, - дейилган хабарда.

Тергов давомида Ҳ.Бобоҳайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган.

Хабарда иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0