ОАВ: “Барселона” Мессини “Манчестер Сити”га сотишга рози бўлди

© REUTERS / ALBERT GEAЛионель Месси
Лионель Месси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини Англиянинг “Манчестер Сити” клубига 280 миллион еврога сотишга тайёр.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Испаниянинг “Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Лионель Мессини Англиянинг “Манчестер Сити” клубига 280 миллион еврога сотишга тайёр. Бу ҳақда Mirror нашри хабар қилмоқда.

Футбол. ЧМ-2018. Матч Аргентина - Исландия - Sputnik Ўзбекистон
"Оғир синов". Мутахассис Мессининг "Барселона"дан кетиш қарорини изоҳлади

Нашр манбаси маълумотига кўра, “Барселона” футболчиларни ўзаро алмашиш ва қўшимча тўлов олиш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Аввалроқ аргентиналик футболчи Лионель Месси “Барселона”дан кетишини маълум қилган эди. ОАВ хабарига кўра, Мессининг ўзи ҳам “Манчестер Сити”га ўтиш истагини билдирган. Шунингдек, Месси билан шартнома имзолашга Франциянинг  “Пари Сен-Жермен” ва Италиянинг “Ювентус” клублари даъвогарлик қилаётгани айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0