Дунёда

АҚШдаги тартибсизликларни фақат куч ишлатиш билан тўхтатиш мумкин - Трамп

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПресс-подход Д. Трампа перед отлетом в Детройт
Пресс-подход Д. Трампа перед отлетом в Детройт - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШда қора танли фуқаронинг ўлимидан сўнг бошланган тартибсизликлар ҳалигача давом этмоқда. Президент уларни тўхтатиш учун куч ишлатишга тайёр.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. АҚШнинг демократлар томонидан бошқаралаётган шаҳарларда зўравонликни тўхтатишнинг ягона йўли бу куч ишлатишдир. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда билдирди.

"Демократлар томонидан бошқариладиган, жиноятчилик даражаси юқори шаҳарларда зўравонликни тўхтатишнинг ягона йўли - бу куч ишлатишдир!" - деб ёзди Америка етакчиси.

Олдинроқ Трамп Американинг Портленд шаҳридаги тартибчизликлар фонида шаҳар мэри Тед Уилерни намойишчиларнинг ҳаракатларини қоралаб, шаҳарга Миллий гвардияни киритишга чақирди.

Портлендда норозилик ва тартибсизликлар уч ойдан бери давом этмоқда. Вақти-вақти билан полиция содир бўлаётганларни исён деб номлаб ҳибсга олишларни амалга оширмоқда. Портленд ва АҚШнинг бошқа бир қатор шаҳарларидаги тартибсизликлар Миннеаполисда афроамерикалик Джорж Флойд полиция ходимлари томонидан ўлдирилганидан кейин бошланди.

АҚШда 3 ноябр куни президент сайловлари бўлиб ўтади. Трамп ва вице-президент Майк Пенс демократлар номзоди Джо Байден ва  вице-президентликка даъвогар Камала Харрис билан тўқнаш келишади.

Янгиликлар лентаси
0