Жамият

Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент мамлакат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.

Мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил сквер "Шахидлар хотираси"
Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил сквер "Шахидлар хотираси"

“Бу инсонлар ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари, бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун, илм-фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар қилган бўлар эди, халқимизни олдинга бошларди. Шу билиб туриб қилинган. Бугун буни армон билан эслаймиз”, - деди президент.

Давлат раҳбари қатағонга учраган ана шу 100 минг одамнинг ҳар бири бўйича изланиш, жойларга чиқиб, қариндошлари билан учрашиб, номларини тиклаш, қилган ишлари ҳақида китоблар чоп этиш, ўзлари яшаган маҳаллалар ва мактабларга номларини қўйиб, хотирасини абадийлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Маросимда коронавирус пандемияси қурбонлари хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини Аллоҳдан сўраб, дуо ўқилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил сквер "Шахидлар хотираси"
Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил сквер "Шахидлар хотираси"

“Ўз яқинларидан жудо бўлган барча оилаларга чуқур ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилайман. Даволанаётган беморларимизнинг дардига шифо беришини Худодан сўраймиз. Олти ойдан бери шу бало билан курашяпмиз. Бу касаллик юртимиздан тезроқ кетишини сўраб дуо қиламиз”, - деди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала