Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с национальным праздником.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с национальным праздником. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини миллий айём билан табриклади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с национальным праздником.
Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди – Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с национальным праздником.

Давлат раҳбари мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи доимо тоғдек таянч бўлаётгани таъкидлади.

"Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халқимизнинг узоқни кўра олиши, бирдамлиги ва фидойи меҳнати билан барча синовлардан муносиб ўтиб келмоқдамиз. Шу нуқтаи назардан, бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади", – деди президент.

Кейинги йилларда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилаётгани, янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани қайд этилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с национальным праздником.
Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди – Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с национальным праздником.

“Кенг жамоатчилик, эл-юртимиз барча ижобий ўзгаришларнинг ташаббускори ва бунёдкорига айланмоқда”, – деди у.

Президент жаҳонда юзага келган коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида рўй берган табиий ва техноген офатлар жорий йилда жиддий синов бўлганини қайд этди.

“Ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги керак: қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имконият талаб этилмасин,  Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди”, – дея таъкидлади Мирзиёев.

Таъкидланишича, бу йил республикада биргина саноат соҳасида умумий қиймати 11 миллиард доллар бўлган лойиҳалар ишга туширилади.

Шавкат Мирзиёев қўшма дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда пандемия оқибатларини юмшатиш борасида кўрсатган ёрдамлари учун қатор халқаро жамғарма, банк ва ташкилотларга миннатдорлик билдирди.

“Мен турли синов ва курашларда тобланган, иймон-иродаси мустаҳкам халқимизнинг ақл-заковати ва азму шижоатига ишонаман. Мана шундай буюк инсоний фазилатлар соҳиби бўлган, айниқса, бугунги синовли кунларда ўзининг матонати ва ҳамжиҳатлиги билан чинакам жасорат кўрсатаётган қаҳрамон халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан бош эгиб таъзим қиламан”, – деди давлат раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0