Инфографика

Тошкентда кириш имтиҳонлари қайси майдончаларда бўлиб ўтади?

Бу йил кириш имтиҳонлари фақат иккита фандан ва 2 соат ичида бўлиб ўтиши белгиланган. Асосийси кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилиши керак.

Ўзбекистонда 2020 йилинг кириш имтиҳонлари олдингиларга ўхшамаган бўлади. Хусусан, имтиҳонлар 2 сентябрдан бошлаб 12-14 кун ичида ўтказилади. 

Имтиҳонлар фақат 2та фандан ва 2соат ичида бўлиб ўтади. Асосийси - абитуриентлар имтиҳонларни тоза ҳавода топширади. 

Республика бўйича 65та очиқ ҳавода жойлашган манзиллар имтиҳон ўтказиш учун мўлжалланган. Улардан 6таси Тошкентда жойлашган: Ғалаба боғида - 400 ўринли, Талабалар шаҳарчасида - 2000 ўринли, Ботаника боғида, Пахтакор стадионида – 2500 ўринли, Миллий боғда ва Ашхобод боғида.

Бу йил абитуриентлардан 1,5 миллиондан ортиқ аризалар қабул қилинган. 

Батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала