Дунёнинг энг баланд биноси Ўзбекистон байроғи рангига кирди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёнинг энг баланд биноси "Бурж-Халифа"да Ўзбекистон Мустақиллигини куни муносабати билан ўзбек байроғи рангидаги иллюминациялар ёнди

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларидаги энг баланд осмонўпар бино - "Бурж-Халифа" Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарофати билан мамлакат байроғи рангига бўялди.

Ушбу гўзал томоша видеоси бинонинг Instagram-аккаунтида пайдо бўлди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Burj Khalifa (@burjkhalifa)

Дубай шу тариқа ўзбек халқини миллий байрам билан қутлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилда Мустақилликнинг 29 йиллигини нишонламоқда.

Пандемия шароитидаги илк Мустақиллик байрами қандай нишонланмоқда - видео

Маълумки, ўзбек байроғи БААнинг 828 метрли осмонўпар биносида биринчи марта пайдо бўлаётгани йўқ. Бир йил аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан бино фасади Ўзбекистон байроғи тусига кирган эди.

Янгиликлар лентаси
0