Октябрдан бошлаб бир миллиондан ошиқ контингент эмланади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Фотобанкка ўтишМедицинский работник делает укол
Медицинский работник делает укол - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Октябр ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйича беш юз мингдан зиёд ўқитувчилар бепул эмланиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. 2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Ўзбекистон бўйича 516174 нафар ўқитувчи эмланиши кўзда тутилган.

Производство вакцины от COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тўққизта вакцина: Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар СЭОМ иммунопрофилактика бўлими мудираси Вазира Муталова маълум қилди.

Шунингдек, 223 426 нафар МТМ ходимлари, 534 минг нафар тиббиёт ходимлари, жами — 1 миллион 273 600 нафар контингент гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган. Бунинг учун 1,5 миллиондан ортиқ доза вакцина керак бўлиши таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистонда барча мактаб ўқитувчилари гриппга қарши бепул эмланиши ҳақида хабар берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

Янгиликлар лентаси
0