Сиёсат

"Оқибати ёмон бўлади": АҚШ Россияни Беларусдаги воқеаларга аралашмасликка чақирди

© Sputnik / Виктор Толочко / Фотобанкка ўтишБойцы ОМОНа на акции протеста сторонников оппозиции в Минске
Бойцы ОМОНа на акции протеста сторонников оппозиции в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Илгарироқ ОАВлар, агар Москва Беларусдаги воқеаларга аралашиш мақсадида куч ишлатса, АҚШ Россияга қарши қўшимча санкциялар киритиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Агар Москва Беларусдаги вазиятга куч билан аралашса, Россия ва АҚШ муносабатлари ёмонлашади, деб баёнот қилди Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жорж Кент.

Президент РФ В. Путин и президент Белоруссии А. Лукашенко открыли Ржевский мемориал Советскому солдату - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин ва Лукашенко Москвада учрашишга келишиб олди

"Вашингтон, Москва ва Венада ўтказилган музокаралар вақтида ўз позициямизни Россия томонига етказдик. Агар улар Америка - Россия муносабатлари охирги тўрт йил давомида мураккаб кечган бўлса, бундан кейин янада ёмонлашади", - дея тушунтирди дипломат.

Кент, Беларусда юзага келган ҳолат - "бу Шарқ ва Ғарб ёки АҚШ ва Россия ўртасидаги геосиёсий мусобақа эмаслигини", балки республика ҳукумати ва фуқаролар ҳал этиши лозим бўлган муаммо эканлигини қўшимча қилди. Сиёсатчига кўра, Беларус учун бу шароитда фақатгина ЕХҲТ (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотигина) "табиий воситачи" бўлиши мумкин.

Илгарироқ ОАВлар, агар Москва Беларусдаги воқеаларга аралашиш мақсадида куч ишлатса, АҚШ Россияга қарши қўшимча санкциялар киритиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Лукашенко баёноти: ОДКБ, жангарилар ва рангли инқилоблар ҳақида

Беларусдаги вазият

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0