ХТВ ота-оналарга болаларни руҳий қўллаб-қувватлаш учун тавсиялар берди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишРодители с усыновленным мальчиком в салоне автобуса
Родители с усыновленным мальчиком в салоне автобуса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ота-она хотиржамлиги - болага ишонч беради. Бола ҳис-туйғуларини ифода этишга ўргатинг: тажовузни - жисмоний машқлар орқали, хавотирни – яқинлари билан суҳбат орқали.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Пандемия шароитида Ўзбекистонда ҳам мактаб ўқувчилари турли қийнчиликларни бошдан кечирмоқда, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Янги ўқув йили бошланиши билан кимдир мактабда, кимдир масофавий таълим олишга мажбур бўлмоқда. Ушбу ноқулайликлар болалар руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир қилади, албатта. 

Ота оналар болаларига қийин вазиятда стрессни енгиб ўтишда руҳий ёрдам беришлари мумкин. Бунинг учун уларга қуйидагилар керак:

  • Оилада қулай, хотиржам ва хайрихоҳ муҳитни сақлаш ва ривожлантириш. Қийин вазиятларда ваҳима қўзғамаслик ҳавотирга тушмаслик керак. Оила аъзоларининг хайрихоҳлиги ва хотиржамлиги болага ишонч бериш ва вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради.
  • Мунтазам равишда фарзандингиз билан унинг ҳиссиётлари, ҳавотирлари билан боғлиқ мавзуларда суҳбатлашинг. Яқин ва узоқ келажакни муҳокама қилишни унутманг. Фарзандингиз билан суҳбатлашиб унинг келажак истиқболларини яратишга ҳаракат қилинг (лекин мажбуран эмас).
  • Ўзингизнинг тажрибаларингиз, фикрларингиз билан ўртоқлашинг, ҳаётиц воқеаларни айтиб беринг, шу жумладан ўзингиз ва дўстларингиз қийин ҳаётий вазиятларни енгиб ўтганингиз ҳақида.
  • Оддий юракдан суҳбат болада ўзига ишонч туйғусини ортишига олиб келиши мумкин. Ҳамдард бўлинг, ҳозир унга қанчалик қийинлигини тушунишингизни айтинг. Ота-онасининг кўмаги ва ҳамдардлигини ҳис қилган болалар стрессни муваффақиятли енгади.
  • Болани ўз ҳис-туйғуларини ижтимоий мақбул шаклларда ифода этишга ўргатинг (тажовузни - фаол спорт турлари, уйда ёки кўчада ўтказилиши мумкин бўлган жисмоний машқлар; ҳавотирларини – яқинлари билан суҳбат орқали).
  • Бола (айниқса, ўспирин) учун кўпинча ўз тажрибаларини ота-оналари ёки тенгдошлари билан баҳам кўриш қийин кечади. Шу мақсадда болангизни дафтар очишга таклиф қилинг, унда у ўз ҳавотирлари ҳақида ёзади. Ҳиссиётларни қоғозга туширгандан сўнг, у мумкин бўлган салбий фикрлардан халос бўлиб, енгиллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида ўқиш 14 сентябрдан бошланади. Ундан ота-оналар ўз истакларига кўра болаларини мактабларга юборишлари ёки масофадан туриб ўқитишлари мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0