Энергетика вазирлиги: Тожикистонга газ етказиб бериш давом этмоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишМанометр на газокомпрессорной станции
Манометр на газокомпрессорной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тезкор маълумотларга кўра, 2020 йил 8 ойи давомида қўшни мамлакатга 139,5 миллион кубометр газ етказиб берилган

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Интернет тармоқларида тарқатилган гўёки республикадан Тожикистонга газ етказиб бериш тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.

Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш ишлари режали равишда давом этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра, 2020 йил 8 ойи давомида қўшни мамлакатга 139,5 миллион кубометр газ етказиб берилган.

Йил охирига қадар шартнома асосида 200,0 миллион кубометр етказиб бериш ҳажмларига эришиш режалаштирилган, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Энергетика вазирлиги ахборот хизмати вакили.

Янгиликлар лентаси
0