Дунёда

Захарова Германия ТИВ раҳбарининг сўзларига жавоб қайтарди

© МИД РФ / Медиабанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Хайко Мааас Россиядан яқин кунларда Навальний билан боғлиқ ҳодиса муносабати билан хатти-ҳаракат кутаётгани, акс ҳолда Берлин жавоб чораларини шериклари билан муҳокама қилишини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россиянинг Германияда блогер Алексей Навальний билан боғлиқ вазият атрофида қўшалоқ уруш олиб борилмаётганига ишончи комил эмас. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Германия ТИВ раҳбари Хайко Маааснинг Алексей Навальний иши юзасидаги баёнотига шундай муносабат билдирди.

Аввалроқ Маас Россиядан яқин кунларда Навальний билан боғлиқ ҳодиса муносабати билан хатти-ҳаракат кутаётгани, акс ҳолда Берлин жавоб чораларини шериклари билан муҳокама қилишини маълум қилган эди.

Судно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
"Новичок" "Шимолий оқим — 2" тақдирини ҳал эта оладими?

Захарованинг сўзларига кўра, агар ГФР ҳукумати ўз баёнотларида самимий бўлса, унинг ўзи Россия Бош прокуратураси сўровига жавоб максимал қисқа фурсатларда тайёрланишидан манфаатдор бўлиши даркор. Россия ТИВ вакили сўров 27 август куни йўлланганини эслатиб ўтди.

“Германияда қўшалоқ уруш олиб борилмаётганига ҳозирча ишонч йўқ. Ахир ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларини кўриб  чиқишга жавоб берувчи Берлин адлия бошқармаси жума куни ГФРдан Россия Бош прокуратураси сўровини олди. Сиз туриб олган “зудлик” қани? У айнан немис томонига етишмаяпти”, - деди Захарова. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, дипломат Берлин жавоб йўлламай, суриштирув жараёнини секинлатиб қўйганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ва Польша ўртасида блогер Алексей Навальнийнинг гўёки "заҳарлангани" юзасидан кечган мулоқоти аудио-ёзув эълон қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0