Ўқитувчи Zoomʼдаги дарс вақтида вафот этди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПалата в госпитале для пациентов с COVID-19
Палата в госпитале для пациентов с COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нашрнинг ёзишича, август ойи охирида Симоне ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида бир ойдан буён унда коронавирус аломатлари кузатилаётганини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Аргентинада Zoom орқали бўлиб ўтаётган онлайн дарс вақтида де ла Эмпреса универститети ўқитувчиси вафот этди. Бу ҳақда Clarin нашри хабар қилмоқда.

Ҳодиса 2 сентябрь куни рўй берган. Нашр маълумотларига қараганда, талабалар учун маъруза ўқиётган вақтда 46 ёшли Паола де Симоненинг нафаси сиқила бошлаган. Кўп ўтмай беҳуш бўлиб вафот этган.

Таъкидланишича, ўқитувчи ўзини ёмон ҳис қила бошлагач, талабалар ундан тез ёрдам чақириш учун манзилини сўрашган. Аммо Симоне манзилини айта олмаган.

Нашрнинг ёзишича, август ойи охирида Симоне ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида бир ойдан буён унда коронавирус аломатлари кузатилаётганини маълум қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Аргентинада коронавирус билан касалланганлар сони 471 мингдан ошган. 9739 киши вирус қурбонига айланган. Ҳукумат коронавирус туфайли киритилган карантинни 20 сентябрга қадар узайтиришга қарор қилган.

Янгиликлар лентаси
0