Жамият

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари кимларда кўпроқ учрамоқда

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишВрач и пациенты в отделении реанимации и интенсивной терапии
Врач и пациенты в отделении реанимации и интенсивной терапии - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган инсонларда кўпроқ учраган.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат коронавирус билан касалланганларнинг ёши ва жинсига оид маълумотларни ошкор қилди.

Жорий йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, коронавирус 43 476 кишида (шундан 17 751 нафари аёллар, 25 725 нафари эркаклар) аниқланган.

Коронавирус аниқланганларнинг ёш кўрсаткичлари қуйидагича:

  • 12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёш;
  • 10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёш;
  • 7 521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёш;
  • 5 347 нафари(12,3 фоиз) 50-59 ёш;
  • 2 652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёш;
  • 2 565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёш;
  • 1 956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёш;
  • 739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёш;
  • 219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёш оралиғига тўғри келади.

“Шу ўринда қайд этиш лозимки, 6 сентябрь ҳолатига ҳозирда “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2 251 нафар бемор даволанмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов.  –  Уларнинг 198 нафари  ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар беморлардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда”.

Медицинский работник возле кровати пациента - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ССВ: коронавирус беморларининг 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда

Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро, ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус бўйича сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, шунингдек, камҳаракат инсонларда кўпроқ учраган.

Оғир ҳолатдаги барча беморларга ССВ бош мутахассислари, Рэспублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази  мутахассислари томонидан видеоконсультациялар кўринишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, Россия, Туркия давлатларидан ташриф буюрган мутахассислар ҳудудларда оғир беморларни маҳаллий мутахассислар билан кўриб, тавсиялар беришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0