Ўзбекистонда тез ёрдамга мурожаатлар сони ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
26 августдан бошлаб, сўнгги 5-6 кун ичида, тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан 34,2 мингтача ошди.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 26 августдан бошлаб, сўнгги 5-6 кун ичида, тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан 34,2 мингтача ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов маълум қилди.

Врач и пациенты в отделении реанимации и интенсивной терапии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари кимларда кўпроқ учрамоқда

“Таҳлил этадиган бўлсак, охирги 5-6 кундаги статистикага кўра, 26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан, 34,2 мингтача ошган. Ушбу мурожаатларнинг ўткир респиратор билан боғлиқ чақирувларнинг сони 2,2 мингдан 3,0 мингтагача ошди. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган”,  - деди у.

Шу билан бирга, амбулатор-поликлиника муассасаларига артериал босимнинг кўтарилиши, ортиқча вазн, қандли диабет каби хасталиклар билан мурожаатлар кўпайган. Пневмония белгилари сабаб қилинган мурожаатлар сони 244 нафардан 305 нафаргача ошган.

Фаррух Шарипов бу ҳаммани яна бир бор огоҳ, ҳушёр бўлишга, шунингдек, карантин талабларига қатъий амал қилишга чорланишини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0