Индонезияда ниқоб тақмаганлар тобутга ётқизиб қўйилиб жазоланди

© REUTERS / Willy KurniawanЛюди на улице в Джакарте (Индонезия) в защитных костюмах несут гроб
Люди на улице в Джакарте (Индонезия) в защитных костюмах несут гроб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Индонезиянинг айрим провинцияларида ҳукумат ниқоб режимини бузганларни жазолашнинг “инновацион” усулини қўллади.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Индонезиянинг айрим провинцияларида ҳукумат ва кўнгиллилар ниқоб режимини бузганларни жазолашнинг “инновацион” усулини қўллади ва уларни тобут қўйиладиган машина ва тобутларга ётқизиб қўйишди. Бу ҳақда Jakarta Post газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Проболонго шаҳрида қонунбузарларни коронавирусдан вафот этганларни ташиш учун мўлжалланган машинада бўш тобут ёнида ўтиришга мажбурлашган. Ҳукумат вакиллари автомобилда улар билан хавфсизлик чораларига оид тарбиявий суҳбат ўтказишган.

Муха - Sputnik Ўзбекистон
Францияда пашшани ўлдиришга уринган қария уйини портлатиб юборди

Таъкидланишича, “Maron Market” бозорининг 50 нафар сотувчиси шундай жазоланган. Шунингдек, улар тобут қўйиладиган машинага ўтиришдан ташқари бир ҳафтага совдо қилиш ҳуқуқидан ва уч ойга Индонезия фуқароси картасидан маҳрум қилинган. Қолаверса, улар бозор ва канализацияларни тозалашлари керак.

Газетанинг ёзишича, Жакартанинг шарқий ҳудудларида ниқоб режимини бузганларни томошабинлар уларни суратга тушириши учун бир неча дақиқа очиқ тобутга ётқизишган. Уларга халқ ўз “қаҳрамонларини” таниб олишлари учун юзлари беркитиш тақиқланган.

Индонезия Филиппин билан бир қаторда Жанубий-Шарқий Осиёда энг кўп аниқланган коронавирус мамлакатларидан бири бўлиб қолмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Индонезияда 197 минг нафарга яқин киши коронавирус билан касалланган. 140 мингдан зиёд киши тузалиб кетган. 8 130 бемор пандемия қурбони бўлган.

Янгиликлар лентаси
0