Ҳодисалар

Сенат: Самарқандда аёлни аёвсиз калтакланиш ҳолати назоратга олинди

CC BY-SA 2.0 / allnightavenue / 5Насилие в семье
Насилие в семье - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аввалроқ бир аёлнинг турмуш ўртоғи ўзи яшаётган хонадонида сабабсиз, турли баҳоналар билан уни аёвсиз уриб, тан жароҳати етказгани акс эттирилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Сенат Самарқандда аёлни аёвсиз калтаклаш билан боғлиқ ҳолат назоратга олди.

2020 йилнинг 20 август куни М.нинг турмуш ўртоғи Ш.ўзи яшаётган хонадонида сабабсиз, турли баҳоналар билан уни аёвсиз уриб, тан жароҳати етказгани акс эттирилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан бугунги кунда М.га ҳимоя ордери берилган ва махсус марказга фарзандлари билан бирга жойлаштирилган.

Пострадавшая от домашнего насилия женщина из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Хотин-қизлар қўмитаси садист эр билан яшаб келган Муҳайёни доимий назоратга олди

“Қолаверса, марказда малакали психологлар жалб қилиниб, психологик ёрдам берилаяпти, шунингдек, М. тўлиқ тиббий кўрикдан ҳам ўтказилган. Барча зарур дори воситалари олиб берилиб, соғлиғини тиклаши учун ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирги кунда жабрланувчи мазкур махсус марказда 2 нафар фарзанди билан яшаб келмоқда”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, М. ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан ҳимояга олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда унинг турмуш ўртоғи Ш.га нисбатан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган. Тегишли идораларга ушбу масала қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилган.

Янгиликлар лентаси
0